Иккинчи аёлга уйланиш

01:15 / 04.05.2021 | Dilrabo | 625
Ассалому алайкум! Мени бир танишим ажр истаб иккинчи аёлга уйланмоқчи экан. Аммо никоҳидаги биринчи аёли рози бўлмади, чунки тўрт нафар фарзанди бор ва эрини тайинли иши йўқ. Шунда ҳам оиласидан воз кечиб яна уйланиш учун уйдан чиқиб кетди. Бунда қандай ажру-савоб бор?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Иккинчи аёлга уйланишга ажр савоб тайин қилинмаган, тарғиб ҳам қилинмаган. Оиласини таъминлаш фарздир. Валлоҳу аълам!