Матрас

15:08 / 03 май | Mushtari | 153
Ассалому алайкум! Матрас ёки диванга сийдик тегса (катталарники), қуригандан сўнг фойдаланиш жоизми? Ювиш керак бўлса бундай буюмларни ювиш осон эмаску. Ўша сийдик теккан жойини ювсак сийдик сингиб кеткан бўлади.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Имкон бўлса, ҳаммасини поклаган афзал. Бўлмаса, ундан фойдаланган пайтда нажаси бу ёққа ўтмайдиган даражада поклаш кифоя. Асосан ибодат ери пок бўлса бўлди. Валлоҳу аълам!