Оила ҳақида

22:00 / 31.03.2021 | Shaxnoza | 569

Ассалому алайкум! Оиламни сақлашга уринишларим бесамар кетаябти. Ҳўжайним 2 чига уйланиб, ажрашдилар. Ҳозир яна уйланишга ажрашган аёллар излаб, уларни алдаб, ажрашганман, деб гаплашиб юрибдилар. Ҳали тайинли ишлари йўқ, биз асосан ота-оналарини пулига яшаябмиз. Тўйимизга 11 йил бўлди, 3 та фарзандимиз бор, яқинда Ҳудо хохласа 4 чиси туғилади. Лекин оила маъсулятини бўйниларига олгилари кемайди, ҳамма гапириб маслаҳат қилишди, ҳаттоки ота-оналири ҳам. Яна шунақа қилиб бошқаларни алдаб уйлансангиз кетаман, дедим ҳам. Ўзингга яхшироқ эр топ, бахтли бўл, кет дедилар ҳам. Нима қилишни билмай қолдим. Нима десалар хўп деб қилдим, илм олсанг энди уйланмайман, деб вадалар ҳам бергандилар. Шу вақтгача катталарни айтганини қилиб сабр қилиб, доим дуо қилиб келдим. Лекин ўзлари ўзгаришни хоҳламаябтилар. Маслаҳат беринг, жуда ҳам чарчаб кетдим.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Аҳли оиласи ва болаларининг рўзғорини, кийимини, дори-дармон ва яшашга бошпанасини қилиб беришини Аллоҳ унинг зиммасига юклаган, унинг ота-онасининг зиммасига эмас. Турмуш ўртоғингиз гапингизга қараганда ҳали масъулиятни ҳис қилмаган. Ҳаётда муҳим вазифалари борлигини англамаган. Энди тўртта фарзандингиз билан ота-онангизнинг уйига бора олмайсиз. Уларга ёши улғайганда сизнинг фарзандларингизни боқиш осон эмас. Бундай қилсангиз турмуш ўртоғингиз баттар масъулиятсиз бўлиб қолади. Психолог қабулига бориб энди ўзингизни қандай тутишингиз кераклигини, қайси амалларингиз билан турмуш ўртоғингизни ўзингизга қаратиб олишингиз, масъулиятлироқ бўлиши учун унга қандай таъсир қилиш кераклигини билиб олишингиз керак. Албатта аёл кишининг бу ишларда таъсири жуда катта. Ҳозирча фақатгина турмуш ўртоғингизга ёпишиб олманг. Гўё қуёш ўз ўқи атрофида айланганидек унинг атрофида айланаверманг. Унинг “ипини” қўйиб юборингда ўзингизнинг ҳам шахсий ҳаётингиз борлигини эсингиздан чиқарманг. Севган машғулотларингиз, болаларингизга мазали таом ва пишириқлар билан сийлаш, ўзингизнинг амалларингиз, ибодатларингиз, мия фаолияти учун зарур бўлган амаллардан маълумотларни йиғиш яъни китобларни ўқиб туриш каби машғулотлар билан машғул бўлишингиз керак. Эҳтимол шундан кейин турмуш ўртоғингизда сизга нисбатан қизиқиш, сизни шахс деб тан олиш, эътибор қаратиш деган амаллар пайдо бўлиб қолар. Айнан шундай бўлмаса ҳам болаларингиз учун ўзингизни қўлга олишингиз, масъулиятни ҳеч бўлмаса сиз билиб ўз зиммангизга олишингиз керак бўлади.  Валлоҳу аълам!