Ижара буюмдан закот бериш

15:43 / 05.05.2021 | Abdurahmonova Nargiza | 776
Ассалому алайкум! Биз турмуш ўртоғим билан идиш товоқ, стол стул ижараси билан шуғулланамиз. Алҳамдулиллаҳ бу йил ижара буюмларимиз 40 миллион сўмга етди. Энди закотни қандай ҳисоблашга ўйланиб қолдик. Ижара буюмидан келадиган фойда ҳам бор. Биз закот беришда ижарага бериладиган нарсаларни суммасидан алоҳида ва ижарадан келган фойдадан алоҳида закот берамизми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу ҳолатда закотни фойдадан, яъни ижарадан топган пулингиздан чиқарасиз. Валлоҳу аълам!