Ассалому алайкум! Тилла узук нима учун эркакларга ҳаром ҳисобланади?
Ва алайкум ассалом!
Фойдаланувчи! Агар берилган линклардаги жавобларни диққат билан ўқиганингизда қуйидаги маълумотларга дуч келардингиз ва сизнинг саволингизга жавоб бўлса керак. Валлоҳу аълам!
«Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг тилло узук таққанини кўриб, унинг қўлидан ечиб олиб, ташлаб юбордилар ва “Сизлардан бирингиз ўтнинг чўғини қасд қилиб қўлига оладия?!”, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кетгач, бояги кишига узугингни олиб (бошқа мақсадда) фойдаланавер, дейилинди. У: “Аллоҳга қасам, ҳаргиз уни олмайман, уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ташлаб юбордилар, деди” (Муслим ривояти).
2. «Тилла узук».
Мусулмон эркакларга тилла узук ва бошқа тақинчоқлар тақиш, ишлатиш ҳаром. Чунки бу нарсалар эркаклик хусусиятини йўқотишга, ортиқча фахр ва зебу зийнатга сабаб бўлади.»
Яна сизга қўшимча қилиб қуйидаги линкни ҳам берамиз.
http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=3497.0.