Аёл шогирд

16:39 / 03.05.2021 | Munisa | 483
Ассалому алайкум! Илмли эркак устоз аёл шогирд олиши мумкинми? Бир устозни биламан, яқинда бир қиз ўша устозни шогирдлариман, деб айтди. Шунчаки ўқувчи ҳам эмас, шогирд.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ўқувчи билан шогирднинг нима фарқи бор? Эркак ва аёл орасида устоз ва шогирдлик жоиз. Валлоҳу аълам!