Ассалому алайкум! 2 та қизим бор, каттаси 5 ёшда, кичкинаси 5 ойлик. Катта қизим синглиси келганидан бери ўзгариб қолган. Адасига, менга кўп гап қайтарадиган, қайсар бўлиб қолган. Адасини жуда яхши кўрганиданми, синглисини кўтарсалар келиб адасини сочларини тортади, туртади. Гап эшитса бақириб йиғлайди, гоҳида қўлларини қулоқларининг устига қўйиб ёпиб олади. Иш қилсам синглиси бешикда пайтида қараб туради. Яқинда синглисини ўйинчоғи билан уриб, "ойижон билмасдан тегиб кетди", деб айтди. Кўзига нарса отибди. Бошим қотган, "нимага ундай қилаяпсан?", десам, қалтираб, ранги оқариб, йиғлаябди. Кичкина қизим ўзи йиғласа ҳам, "ойижон мен ҳеч нарса қилмадим", деб салга қўрқиб ранглари оқариб кетади. Илтимос, маслаҳат беринг, қандай йўл тутсам 2 та қизимга ҳам яхши бўлади? Кўп тушунтирамиз, лекин фойдаси бўлмаябди.
– Ва алайкум ассалом! Оилага кичик фарзанд келганида уни парвариши билан бӯлиб катталарига эътибор, меҳр етишмай қолади. Буни эса доим диққат марказида бӯлган бола дарров сезади. Катта фарзандингиз янги меҳмонга ӯргангунига қадар уни олдида синглисини эркалатмай туринглар. "Қара синглинг сенга нима олиб келди...", деб ширинликларни катта қизингизга беринг. У билан алоҳида шуғулланинг. Тез-тез мақтаб туринг. Ҳеч қачон синглиси билан солиштирманг. Валлоҳу аълам!