Хопонопоно методи

20:09 / 02 апрель | Наргиза | 366

Ассалому алайкум! Мумкин булса мен сиздан хозирда деярли барча психологик каналларда ургатилаётган хопоноопоно методи хакида сурамокчи эдим. Бу метод 4 иборадан иборат экан Оллохим мен сени севаман , мени кечир , гунохкорман, миннатдорман. Ва бу методни узини инструментлари бор экан . Яни муаммоли вазиятлар булса Ромашка , касалликларга Папоротник, пул буйича Кунгабокар ва хк. сузларни уша вазиятимизни куз олдига келтириб айтиб юриш керак экан. Буни яна Калам деган такиллатиш инструменти хам булиб у бу орзуимизга ёки муаммоимизга ёки пулга оркаси учиргичли калам бн такиллатиб утириб 4 иборалани такрорлаб туриш керак экан такиллатиш давомида. Купчилик шу метод буйича укиётганлар анча натижаларга эришишаяпти яни карзлари булса осонлик бн кутулишяпти , муаммолари хал булаяпти , уйсизлар уйлик булаяпти . Менга хам карзларим куп булгани ун фойдаланганлар шу методдан фойдаланиб куришни маслахат беришаяпти . Лекин мен негадир иккиланяпман бу нарсалар мумкинми бизнинг динимизда. Калам бн такиллатиб утириш ширк булиб колмайдими. Илтимос шу хакида малумот берсангиз. Жавобингиз ун рахмат.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом!  Бу амалларни бажариб шу туфайли фалон ниятимга эришдим деб ўйласа албатта ширк бўлиб қолади. Ҳар қандай ниятни қилиб, дуо қилиб дуоси ижобат бўлишига ишонса, албатта тилаклари ижобат бўлади. Юқоридаги методда ҳам у натижа беришига ишончи бўлгани учун натижага эришгандир. Бу онгга шуни сингдириш бўлади  Аммо бу билан кечирилмас гуноҳларни ҳам ўзига орттириб олади. Ҳар қандай тилакларга эриштирувчи Аллоҳку. Ўзигагина ибодат қилишимиз, Ўзигагина илтижо қилишимиз керак. Валлоҳу аълам!