Кийим ва таҳорат

21:33 / 06.05.2021 | Уралбой | 546
Ассалому алайкум! 1) (6664-саволга қўшимча равишда) Уй кийимида фарзандим (7 ойлик ўғил)га қарасам, унинг пешоби кийимим (намоз ўқиш учун тоза кийим)га тегса таҳорат синадими? Ва у кийимда намоз ўқиш мумкинми? 2) Таҳорат қилгандан сўнг (масалан, аср намоз вақтидан ) пайпоқ кийиб юриб ёпиқ бўлмаган, оёқ кийим (шиппак)да юриб шу таҳорат билан қолган намозларни ўқиса бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Кийимга пешоб тегиши таҳоратни бузмайди. Аммо у кийим билан намоз ўқиш жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам!