Ассалому алайкум! ОТМда ўқийман. Дарсим 13-00 да бошланади. Таҳоратим кўп турмайди. Пешин учун уйдан таҳорат олиб кетаман, дарсларимиз кетма-кет бўлганидан пешинни тўлиқ ўқишга улгуролмасимдан аср кириб қолади. Бунақа вақтда дарсдан олдин пешин кирганидан (12-30лада) ўқишим жоизми? Кейинги дарсгача вақтимиз кам бўлганлигидан пешинни, баъзида шомни ҳам фақат фарзини ўқиймиз. Бу тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳеч бўлмаса фарзини ўқиш керак, ўз вақтида. Валлоҳу аълам!