Ассалому алайкум! Куни кеча опам жаҳл устида онамга «Мен Ҳудога ишонмайман, сиз аҳмоқ бўлганингиз учун ишонасиз», деб айтди. Онам тавба деб айт, ундай дема, дедилар. Фикридан қайтмади. Шунда тезроқ турмушга берсам, ақли киради дедилар. Мен онамга мусулмон йигит билан уни никоҳи мумкин бўлмайди, у куфр калимасини айтди, дедим. Онам опангни кофир дема, тавба деб айт, дедилар. Мен нотўғри гапирдимми?
– Ва алайкум ассалом! Сиз тўғри айтгансиз. Уни огоҳлантириш керак. Айтган гапидан қайтиб тавба қилмаса, сиз айтган гап бўлади. Аллоҳ сақласин. Валлоҳу аълам!