Ассалому алайкум! Аёл кишининг вояга етганидан кейин ёки турмушга чиққанидан кейин ака-укалари, амаки, тоға ва жиянлари билан кўришиш ва саломлашиш одоблари қандай бўлиши лозим?
– Ва алайкум ассалом! Имкон қадар оғзаки кўришгани яхши, ука ва жиянларини елкасига қоқиб сўрашиши жоиз. Валлоҳу аълам!