Қиз бола умрага бориши мумкинми?

17:51 / 08.05.2021 | Guzal Farmonovna | 734
Ассалому алайкум! Одатда, қиз бола умрага, ҳажга бориши мумкин эмас, деб эшитамиз. Бу қанчалар тўғри, отаси акаси ва укаси бўлмаса ҳам, онаси билан бориши мумкинми? Олдиндан раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қиз бола умра ва ҳажга бориши мумкин эмас, деган гап йўқ, балки ҳаж у учун фарздир. Фақат фарз бўлиш шартлари бор. Аёл киши учун ушбу икки ибодатга бориш учун маҳрам керак. Валлоҳу аълам!