Ассалому алайкум! Мен жуда оғир гуноҳ масаласи билан сизга мурожаат қиляпман. Мени йигитим бор, у 1,5 йил олдин онам билан вертуал гаплашиб қалб ва кўз зиносини қилган яъни, бир бирини авратини кўрган. Лекин чин дилдан тавба қилган. Бу ҳолат мен билан ҳам содир бўлган. Менинг саволим агар инсон чин дилдан тавба қилса гуноҳдан пок бўладими? Мен ўша йигит билан турмуш қуришим мумкинми? Агар мумкин бўлмаса, мен бошқа одамга турмушга чиқсам ўтмишдаги гуноҳимни айтишга мажбурманми? Илтимос тўлиқ жавоб берсангиз.
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ ширкдан бошқа гуноҳларни кечиришини айтган. У йигитга турмушга чиқа олмайсиз. Тавба қилганингиздан кейин бошқа кишига турмушга чиқишингиз жоиз. Бундай гуноҳларни сир сақлаб, фош қилмаслик керак. Валлоҳу аълам!