Расмлар

09:18 / 10.05.2021 | Sayyora | 709
Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлар хар бир инсонда мавжуд. Биз ижтимоий тармоқларда ўзимизга ёққан расмларни асосий фонга қўямиз, баъзида жуфтликларни, баъзида бирорта қиз ёки боланинг расмини қўямиз. Саволим шуки, қиёмат куни ўша биз қўйган расмдаги инсонлар бизни рухсатимизсиз бизни расмларни тарқатган, деб даъво қилса, биз гуноҳкор бўламизми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Умумий ишлатишга қўйилган расмларда соҳиблари томонидан рухсат маъносида гап бор. Аммо шахсий расмларни тарқатишга эҳтиёт бўлиш керак. Валлоҳу аълам!