8 -март

22:26 / 01.05.2017 | Савол | 1667
Ассалому алайкум! Хўжайиним ва қайнотам 8-март хотин-қизлар байрамини тан олишмайди. “Ислом динида бундай кун йўқ” дeб ҳисоблашади. Наҳотки аёл кишини ҳурмат қилиб, кўнглини кўтариш мумкин бўлмаса. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам аёлларини жуда ҳурмат қилиб кўнгилини кўтариб юрган эканлар. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Аллоҳ таоло аёл кишини эъзозлаган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аёл шаънини улуғлаганлар, айтганингиздек, сизга бундан бошқа яна нима керак? Шариатда аёл киши кунда ҳурмат кўради, унинг кўнгли кунда кўтарилиши керак. Бошқа нарсага не ҳожат?
http://muslimaat.uz/maslahatlar/8-mart- . -bayrammi/.