Таҳорат бўйича

17:19 / 08.04.2021 | Сардорбек&Фахриддин | 837

Ассалому алайкум! Мен аёл кишиман, намоз ўқиш учун таҳорат олсам шамоллаб қоляпман, айниқса қиш кунларида нима қилсам бўлади? Кучли оғриқ бўлади. Илтимос, жавоб беринг.

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Қадимда момоларимизнинг биздагидек қулай шароитлари бўлмаган ва таҳоратга шароитсизлик уларни намозларини мукаммал адо этишларига тўсиқ бўла олмаган. Ўша замон аёллари билан баъзи замонавий аёллар орасидаги фарқ фақат  ибодату итоатга ҳимматда ва тақвода бўлиб қолди фикримча... Ўша замонлардан тортиб ҳозиргача аёл кишининг таҳоратдан сўнг жинсий аъзоларида шамоллашни олдини олиш йўли ҳечам ўзгармаган: бу таҳоратни (мустаҳабни)  нормал илиқликдаги сувда қилиш ва таҳоратдан сўнг тоза, юмшоқ мато билан  яхшилаб қуруқланиб артиниш, мавсумга қараб мутаносиб иссиқроқ кийимларни кийиб юриш. Таҳорат асносидаги гигиеник ювиниш - мустаҳаб олиш жинсий аъзоларда шамоллаш чақирмайди, балки унда турли замбуруғ ва бактериялар кўпайишини олдини олади, қачонки юкоридаги шартларга риоя қилинса. Агар пешоб йўллари сурункали касаллиги мавжуд бўлса, уролог ва гинеколог кўригидан ўтиб даволанинг. Валлоҳу аълам!