Стипендия закоти

23:28 / 09.05.2021 | Shahlo Kakhramonova | 404
Ассалому алайкум! Ҳозирда талабаман ва стипендия оламан. Лекин ҳеч қаерда ишламайман. Шу стипендиямни закоти қанақа бўлади? Ва ушбу ҳолатда закот тўлаш тартиби қандай? Закот тўлашда ёш аҳамиятга эгами? Агар эга бўлса, 19 ёшдаман. Жавоб учун олдиндан раҳмат!
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Закот чиқариш учун балоғатга етган ва эга бўлган моли 85 г миқдоридаги тиллага тенг бўлиши ва ундан бир йил ўтган бўлиши керак. Валлоҳу аълам!