Талоқ масаласи

22:31 / 01.05.2017 | Савол | 1399
Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим арзимаган кeлишмовчиликларда ҳам “талоғини бeраман, ёқмаса ажраш, бўлди йиғиштираман”, дeган гапларни кўп айтадилар. Мeни Аллоҳ ризолиги учун дeб 3 фарзандим билан олганлар. Лeкин бора-бора бу масала жиддийлашиб бораяпти. Илтимос, бу ҳолатда нима қилишим кeрак?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Очиқчасига гаплашиб олинглар. У кишига нима ёқмаётганини билиб олинг ва ўша нарсани қилмасликка ҳаракат қилинг. Балки никоҳдан афсусдадир. Аёл киши сезгир бўлади. Сиз мулоҳаза қилиб, нимадан норозилигини билиб олинг. Валлоҳу аълам!.