Идда

23:23 / 09 май | Kifaayah | 112
Ассалому алайкум, Устоз! Саволларимизга жавоб бериб келётганингиз учун ташаккур. Аллоҳ ажрини берсин. Қуйида опамнинг саволларини йулламоқдаман. Ассалому алайкум. Устоз ҳўжайним вафот этганларига икки ойдан ошди, иддада ўтирибман, вояга етган фарзандларим бор, бўлак турамиз. Қайнона, қайнотамларни (кекса ёшдалар) фарзандим билан бориб кўриб келсам бўладими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Маҳрамларингиз билан бориб келишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!