Идда ҳақида

09:41 / 10.05.2021 | Soliha | 648
Ассалому алайкум! Устоз, мени амакимнинг қизи бор, у ҳозир 2 ойдан бери уйида идда сақлаябди. Уйида акасига тўй бўлиш арафасида, шунга қариндошлари келиб хизмат қилишар экан. Иддадаги аёлни номаҳрам эркак кўриши мумкин эмасми? Аммамизнинг ўғли келса уни кўриши табиий, битта уйда кўриши мумкин, шунга нима қилишни билмаяпти, шариат бунга нима дейди?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Иддада номаҳрамга кўринмасин, деган гап йўқ. Зийнатланмаса бўлди. Валлоҳу аълам!