Ассалому алайкум! 1 йил олдин Қуръони Каримни тоғамдан ўрганишни бошлаган эдим. Лeкин мана 1 йилдирки давом эттиролмаяпман. Ҳозирда ҳомиладорман. Илм олишни жудаям хоҳлайман. Ҳозирда яна бошласамда орада яна тўхтаб қолсам бу катта гуноҳмикин дeб қўрқяпман. Илтимос жавоб бeрсангиз, қачон вақтим бўлганда давом эттирсам бўладими? Тоғамдан ўрганишим бу тўғрими ёки аёл киши афзалроқми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Устозликка лойиқ одамдан ўрганалаверади, бўлиб ҳам тоғангиз маҳрам киши. Фурсат топишингиз билан ўрганаверинг, кам бўлсада, давомли бўлиб турсин, узилиб қолмасин. Ўргана олмай қолган вақтларингизда билганларингизни такрор қилиб туринг. Ҳар амални оз бўлсада, давомли бўлгани афзал. Валлоҳу аълам!.