Таҳорат олиб бўлиб махсини кун давомида ечмаса

09:11 / 11.05.2021 | Шукурова Г.К | 546
Ассалому алайкум! Онам бомдодга таҳорат олиб бўлиб, ҳозирги ихчам махсини оёкларига кийиб оладилар ва кун давомида у билан юрадилар. Лекин махсини ёнидаги замогини ечиб қўядилар. Қолган намоз вақтлари келганда таҳорат қилгандарида оёққа навбат келганда махси устидан бармоқлар юрдамида юргазиб қўядилар. Шундай қилиш жоизми, онам хато қилмаяптиларми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ечилган замог тўпиқ тепасида бўлса, бундай қилиш жоиз. Валлоҳу аълам!