Ассалому алайкум! Мадина опа, Аллоҳ илмларингизни зиёда қилсин. Бази бир яқинларимиз орасида Аллатра ҳақида эшитиб қолдик, муслима қизларимиз ҳам айнан шу дарсларни мунтазам эшитиб келишмоқда экан, айтингчи у китобларни эътиқодга таъсири йўқми?
– Ва алайкум ассалом! “АллатРа” халқаро ижтимоий ҳаракат – янги диний йўналиш бўлиб, у Украинада ташкил топган. Албатта бу оқимнинг ҳар қандай китобини ўқиш ёки видеофильмларини кўриш одамнинг ақидасига таъсир этиши турган гап. Мусулмон одам ақл-идрокини ишлатиши учун Қуръони Каримда келган "ақл эгалари учун оят-белгилар бор", маъносидаги оятларнинг ўзи етарлидир. Шу кичкинагина оятнинг маъноси қанчалар кенг маънога эга. Ҳар қандай янги йўналишларга эътибор қилинаверилса одамнинг эътиқодига путур етади. Инсон онгига ёзилиб қолган ҳар қандай маълумот унинг дунёқарашини бузиб юбориши мумкин. Шунинг учун одам ўзининг қулоқларини, онгини, кўзларини кераксиз маълумотлардан эҳтиёт қилиши керак. Валлоҳу аълам.