Яра устидан таҳорат қандай қилинади?

17:55 / 16.05.2021 | Umidaxon | 415
Ассалому алайкум! Яқинда қўлимни тирноғи панаритсий (яллиғлангани) учун тирноғимни олиб ташлашди ва сув тегмаслиги керак экан, шу ҳолатда таҳорат қандай олинади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша ерига масҳ тортасиз, қолган ерларини ювасиз. Валлоҳу аълам!