Рўза тутсам бўладими?

19:45 / 16.05.2021 | Махбуба | 426
Ассалому алайкум! 4 ойлик фарзандим бор, шу сабабли турмуш ўртоғим рўза тутмайсан, бола оч қолади, дедилар. Мен нафл рўзалари учун рухсат олиши керак, деб ўқиганим учун имконим қадар тутмоқчиман. Бу ишим тўғрими? Иккинчи саволим, шу йил соғлиғимда бронхиал астма туфайли муаммо пайдо бўлди, кун давомида нафас етмай қолганда, спрей дори воситасидан 2-3 мартача қабул қиламан. Бунда рўзам бузилмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аслида рўза тутиш керак. Қийналсангиз ё бола қийналса очишга рухсат бор. Спрей рўзани очади. Валлоҳу аълам!