Ассалому алайкум! Дўстим чет элда, рўза тутолмаяпти, сабабини сўрасам, ғусл вожиб бўлган, ғусл қилишим керак, оёғимга сув тегса йиринг бўлиб қоляпти, деди. Дўстимга қандай маслаҳат берасиз?
– Ва алайкум ассалом! Касал жойини ювмай, қолган ерини ювиб ғусл қилсин. Касал ерига масҳ тортсин. Валлоҳу аълам!