Ассалому алайкум! Таровеҳ номозини дам олиш вақти қанчадан ошмаслиги керак? Ўша вақт давоми таҳорати синса, яна бошидан ўқийдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тасбеҳ айтиш вақтичалик бўлиши керак. Ундан ортиқ бўлса зарари йўқ. Бу муддатда таҳорат синса, бошдан ўқилмайди. Таҳоратни янгилаб, келган еридан давом этиб кетилаверади. Валлоҳу аълам!