Ғусл

22:56 / 01.05.2017 | Савол | 1127
Ассалому алайкум! Сочлари узун ва қалин бўлса ҳар ғуслда сочни ювиш шартми? Бурун ва томоқ соҳасида шамоллашлар бўлсачи?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Аввалда аёллар сочларини майда қилиб ўрар эдилар. Шунинг учун улар бош қисмидаги сочларига сув теккизиб, ўрилган қисмига масҳ тортиб қўяр эдилар. Ҳозирда эса, аксарият аёлларнинг сочлари калта ва ўримга кирмаганлиги учун ҳар бир сочга сув етказиш фарздир. Усиз аёл киши пок бўлмайди.
أَمَّا الْمَنْقُوضُ فَيُفْرَضُ غَسْلُ كُلِّهِ اتِّفَاقًا
“Ўрилмаган сочларни барчасини ювиш уламолари иттифоқи билан фарздир” (Раддул муҳтор).
Ҳозирги пайтда сочни қуритадиган мосламалар бор. Шулардан фойдаланиб, тадбирини қилса бўлади. Валлоҳу аълам!.