Талоқ олиш

22:57 / 01.05.2017 | Савол | 1162
Ассалому алайкум! Турмуш ўртоқ талоқ бeришга қарши бўлса ва қонунан ажрашишга ҳам рози бўлмаса, талоқ олишнинг яна қандай йўллари бор? Биз бир йилдан буён бирга яшамаймиз. Турмуш ўртоғим жуда кўп азоб бeрган ва азоб бeришда давом этмоқда, талоқни ўзига қурол қилиб олган
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Суд орқали ҳал қилса бўлади. Судга ариза топшириб ажрашиш масаласини кўтаринглар. Маҳаллага маълум қилинглар. Масъуллар аралашиб ҳал қилса бўлади. Валлоҳу аълам!.