Ассалому алайкум! Биз оиламиз билан рўзамизни зам-зам сувида очмоқдамиз. Зам-зам сувини тик туриб, дуосини ўқиган ҳолда ичиб, оғиз очиш керак эмиш. Ўтирган ҳолда, оғиз очиш дуосини ўқиб ичса ҳам бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Тик туриб қиблага қараб ичиш зам-зам ичиш одоби. Ўтириб ичса ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!