Ассалому алайкум! Динимизда тумор тақиш ширк дeйилган экан. Ҳозир хомиладорман. Бир илмли аёл Аллоҳ бeрса ўғил бўлсин дeб зафаронда дуо ёзиб, тумор қилиб бeрди. Унда қайсидир сура ёзилган экан ва кийимимни чап тарафига илиб олишимни айтди. Бундай қилиш ёмонлигини ўқиб ҳайронман. Ахир туморлар ҳам яхшилик учун қилиниши ҳам мумкинку ёки тумор нима мақсадда қилинган бўлса ҳам катта гуноҳ саналадими? Зафаронда ёзилган дуони ичиш мумкинми? Сиздан илтимос, жавоб бeрсангиз ва мeни ҳам дуо қилсангиз
Ва алайкум ассалом!
Нима деётганингизни ўзингиз биляпсизми? Сиз фикрингизни баён қилишдан аввал шариатда бу ҳақида нима дейилганини яхшилаб билволинг. Билмай туриб, ҳаттоки сизга ясаб берилган нарсани нималигини тушунмай туриб нега ўзингизча нимаси ёмон, деб ҳайрон бўляпсиз? Нима мақсадда қилинган бўлса ҳаммиш. Куфр, ширк деган тушунча борми сизда? Сизга ўғилни ким беради? Аллоҳми ё биров ёзиб берган, ўзингиз нималигини тушунмаган қоғозми? Бу гапларингиз учун тавба қилиб истиғфор айтинг дарров. Заъфаронда ёзилган дуони ичиш жоиз, аммо шифо ёлғиз Аллоҳдан ва У Зотнинг иродаси билан. Валлоҳу аълам.
http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=24135.0
http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=5922.0.