Ассалому алайкум! Менинг ёшим 20 да, 5 ойлик ҳомиладорман. Бўйимда 1 йилда бўлгани сабаб, боланинг сувсизланиб қолишидан қўрқиб қайнонам Рамазон рўзасини туттирмаяптилар. Ўзимнинг жуда тутгим келяпти. Нима қилишни маслаҳат берасиз? Қайнонамга айтмасдан рўза тутсам бўладими? Ҳўжайнимнинг қаршиликлари йўқ. Қайнонам ўзлари жуда яхши аёллар, ҳар куни "мендан ҳафа бўлманг", деб узр сўрайдилар. Рўза тутиб юрган пайтимда ҳомиладор бўлиб қолганман. Врач "буёғига тутма, бола сувсизланиб қолиши мумкин", деган.
– Ва алайкум ассалом! Рамазон рўзаси фарз бўлганлиги сабабли, уни тутишга қайнонангиздан ёки турмуш ўртоғингиздан рухсат сўрашингиз шарт эмас аслида. Ҳомиладорлигингиз учун олдиларидан ўтишингиз одобдан бўлади. Агар ўзингизни яхши ҳис қилсангиз, гемоглабин кўрсаткичларингиз меъёрида бўлса, қон босимингиз меъёрида бўлса, рўза тутишингизга монеълик йўқ. Ҳомилангиз ҳам 1-триместрида эмас экан, боланинг ички органлари шаклланиб бўлган бу даврда. Суюқлик балансини оғиз очган пайтда аввал кўпроқ қайнаган сув ичиб компенсация қилса бўлади. Фақат суюқлик кофе, газли ширин ичимликлар кўринишида бўлмаслиги керак. Валлоҳу аълам!