Мол-мулк

11:44 / 17.05.2021 | Allah Great | 408
Ассалому алайкум! Мен турмушим кўп сабабларга кўра поёнига етди. Бир нафар фарзандим бор. Эрим билан никоҳим вақтида орттирилган мулк тақсимланди, пулни олмадим, лекин катта сумма. Олсам гуноҳкор бўламанми ёки олиб фарзандим билан бошпана олсам бўладими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Маҳрингиз ва фарзандингиз таъминотини олишингиз жоиз. Собиқ турмуш ўртоғингиз кўнгилидан чиқариб берган нарсасини ҳам. Валлоҳу аълам!