Ассалому алайкум! Савол беришдан олдин сизга ва ҳамроҳларингизга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман, сизлар сабаб жуда кўп саволларимизга жавоб оляпмиз. Аллоҳ рози бўлсин сизлардан!
Биламизки туғилган кунни нишонлаш динимизда мумкин эмас. Аммо кўпгина вақт кўришишга имкон топмаган яқинлар ана шу туғилган кун сабаб ҳам бир жойда йиғилишади ва шу орқали ўзларини меҳрлари ва тилакларини ўзи яқинларизга етказишади.
Бунда ҳозир одат тусига кирган нарса: "Туғилган кунингиз билан табриклайман"ни ўрнига "Уммат бўлган кунингиз билан" ёки "Шукрона кунингиз билан табриклайман" деб тилаклар айтилади. Шу жоизми?
Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. бошқа куни ва бошқа муносабат билан йиғилишсин. Бошқа нарса билан қутлашсин. Валлоҳу аълам!