Ассалому алайкум! Хўжайним яқин орада мeн билан урушиб ёқтирмай қолдилар. Кeйин суруштирсам бошқа аёлга уйланиб олибдилар. Яқинда қиз фарзандли бўлишибди. Бир нафар фарзандимиз бор. Бунга аёлнинг розилиги керакми? Уйдан кeтишни хоҳлайман. Ахир тенг кўриш керакку? Ёки чидайми? Болам учун ишласам бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Аёлнинг розилиги керак бўлса, ҳеч қайси эркак уйлана олмайди. Шу иш кетишга сабаб бўладиган бўлса, кўп оилалар бузилиб кетади. Тенг кўрмаганини сиз ҳисоб-китоб қилмайсиз, Аллоҳ ҳисоб қилади. Сабр қилган яхши албатта. Шошқалоқлик яхши натижаларга олиб бормайди. Ҳар ишнинг ҳикмати бордир. Биз Аллоҳдан келган тақдирга рози бўлишимиз, синовларга бардош қилишимиз керак. Оилани бузишдан кўра уни сақлаб қолиш тўғри ечим бўлади. Турмуш ўртоғингиз рухсат берса, шариатга мувофиқ иш бўлса, ишлашингиз жоиз. Валлоҳу аълам!.