Ота-онам мажбуран узатишмоқчи, уларга қарши чиқишим тўғрими?

00:59 / 18.05.2021 | Нозима | 1014
Ассалому алайкум! Мени ёшим 19 да. Ота-онам мени биз яхши таниган укамнинг мураббийига турмушга бермоқчилар. Мен эса қаршилик қилаяпман. Мана 4 ойдирки улар мени кўндиришга ҳаракат қилишади. Таниганимиз, ундан бошқасини куёв сифатида тассавур қила олмаймиз дейишди. Мени умуман кўнглим ҳам, хоҳишим ҳам йўқ. Нима қилсам бўлади, илтимос ёрдам беринг. Ота-онам мени тушунгиси келмаяпти.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Истихора қилиб кўринг. Кўнглингиз чопмаса, розилик берманг. Валлоҳу аълам!