Асабийлик

01:12 / 17.04.2021 | Дилором | 954

Ассалому алайкум! Менинг ёшим 20 да, турмушга чиқмаганман. Алҳамдулиллаҳ, динга тӯлиқ амал қилишга ҳаракат қиляпман. Аллоҳнинг тавфиқи билан ибодатдаман. Менда мигрень касаллиги бор, 1 йилдан бери жуда қаттиқ азоб бераяпти. Сал асабийлашсам ҳам қӯзғаб қолади. Ҳозирда яхши мутахассисга учраб даволанаяпман. Мен Қуръон ёдлай олмасам, ёки ӯқий олмасам, ёки кундалик вирдларимни бажаролмасам жуда қаттиқ асабийлашаман, укаларимга заҳримни сочаман. Мен кун режамга қараб ишлайман. Лекин уйда ота-онам хӯжайин эканлари учун кун тартибим жуда кӯп ӯзгаради, вирдларимга шунинг учун улгура олмайман. Вақтим бӯлган пайт эса бошимнинг оғриғи туфайли ҳеч нарса қила олмайман. Бу касаллик шундайки, хоҳлаган пайт оғрийди ва бу ҳолат ҳар 3-4 кунларда қӯзғаб 1-2 кун ҳуруж давом этади. Мен "фалон ишни қилишим керак, ундай қилишим керак, бундай қилишим керак", деб ӯзимга кӯп азоб бераман, "керак-кераклардан" бошим шишиб кетган, лекин ӯзимни тинчлантира олмайман. Китоб ӯқисам касаллигим яна қӯзғайди. Бундай тушкунликдан чиқиш учун нима маслаҳат берасиз? 

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Кўпроқ пиёда юришингиз керак. Гўё жисмоний машқ учун чиқиб кетгандек менинг соғлигим учун зарур экан деб 1-2 соатга тонгда уйдан ташқарига чиқинг. Айнан тонгда тафаккур ва мулоҳазалар юритишга энг қулай вақт. Психологияда шундай гап бор. Агар одам ўзгаришни истаса бутун дунё унга гўё ёрдам бераётгандек атрофидаги барча унинг фойдаси учун ҳаракатга тушгандек бўлади. Шунинг учун Пайғамбар алайҳиссалом ўргатганларидек яхши ният қилиш, яхши гумонда бўлиш жуда зарурдир. Оила аъзоларингиз сизни тўғри тушуниб, ҳар ишингизда сизни қўллаб-қуввватлашларини тасаввур қилинг. Албатта иншааллоҳ шундай бўлади. Аслида ҳам шундай. Шунчаки оила аъзоларингиз сиз учун аслида нима зарур эканини тушунишмайди. Шу сабаб оила аъзоларингиз билан сизни қийнаётган масалаларда очиқ гаплашишни ўрганиш лозим. Улар сизнинг бу дунёдаги энг яқин инсонларингиз. Албатта сизни тўғри тушунадилар. Валлоҳу аълам!