Аёлларга хос мавзу

01:42 / 18.05.2021 | Abduqodir Artikov | 598
Ассалому алайкум. Нажосат чиқмасдан таҳорат кетса, мустаҳаб қилиш шарт эмас, деган маънодаги гапни ўқидим. Аёлларнинг жинсий аъзосидан келган ажралма нажосатми? У туфайли таҳорат кетса, мустаҳаб қилиш шартми? Жавоб учун олдиндан катта раҳмат, Аллоҳим сизни яхшилик билан мукофотласин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ажралма нажосат. Чиққанида танга миқдоридан кўп ергп тегса, уни сув билан ювиш керак бўлади. Валлоҳу аълам!