Ассалому алайкум! 12 ёш, балоғатга етган бола 2 ой аввал гепатит А касаллигини ўтказган. Рўза тутса бўладими? Қон таҳлили нормада. Жигар УТТ сида жигар 1.5 см га катта.
– Ва алайкум ассалом! Гепатит А билан касалланган болага 6 ой қатъий парҳез ва яхши парвариш керак. У енгил ҳазм бўлувчи, қайнатма, димланган, ёғсиз таомларни оз-оздан, тез-тез истеъмол қилиши керак. У ҳозир рўза тутмагани маъқул. Иншаа Аллоҳ, жигар ўз функциясини қайта тиклаб олгач, кейинги йилдан рўза тутса бўлади. Валлоҳу аълам!