– Ва алайкум ассалом!
عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النِّسَاءَ قُلْنَ لِلنَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: اجْعَلْ لَنَا يَوْمًا، فَوَعَظَهُنَّ وَقَالَ: أَيُّمَا امْرَأَةٍ مَاتَ لَهَا ثَلَاثَةٌ مِنَ الْوَلَدِ كَانُوا لَهَا حِجَابًا مِنَ النَّارِ، قَالَتِ امْرَأَةٌ: وَاثْنَانِ؟ قَالَ: وَاثْنَانِ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالنَّسَائِيُّ
Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аёллар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга:«Бизга ҳам бир кун тайин қилинг», дейишди. Бас, у зот уларга ваъз қилдилар ва: «Қайси бир аёлнинг учта фарзанди ўлса, улар унинг учун дўзахдан парда бўлурлар», дедилар.«Иккита бўлса-чи?» деди бир аёл.«Иккита бўлса ҳам», дедилар у зот».Икки Шайх ва Насаий ривоят қилганлар.Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Саҳобия аёлларнинг илмга, шариат аҳкомларини ўрганишга бўлган иштиёқлари зўрлиги. Уларнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оммага қилаётган ваъзлари, таълим-тарбияларидан ҳам қониқмай, ўзларига алоҳида бир кун тайин қилишларини сўрашлари шуни кўрсатади. Мўмина-муслима аёллар доимо шундай ҳимматли бўлишлари лозим. 2. Пайғамбаримизнинг камтарликлари ва мусулмонларнинг талабларига ҳозиржавобликлари. Аёлларга алоҳида вақт тайинлаб, ўша куни бориб, уларга алоҳида ваъз айтишлари шуни кўрсатади. 3. Аёлларга ваъз қилганда кўпроқ аёлларга хос мавзуда гапириш кераклиги. 4. Ўлган учта фарзанд ўзларидан кейин қолган оналари учун дўзахдан парда бўлишлари. 5. Кези келганда савол бериш жоизлиги. 6. Онасидан олдин вафот этган икки фарзанд ҳам онаси учун дўзахга парда бўлиши.
وَجَاءَتِ امْرَأَةٌ بِابْنٍ لَهَا يَشْتَكِي فَقَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَخَافُ عَلَيْهِ وَقَدْ قَدَّمْتُ ثَلَاثَةً، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: لَقَدِ احْتَظَرْتِ بِحِظَارٍ شَدِيدٍ مِنَ النَّارِ. رَوَاهُ النَّسَائِيُّ وَمُسْلِمٌ
«Бир аёл бемор боласини олиб келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, бундан хавотирланяпман, аввал ҳам учтасини берганман», деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Батаҳқиқ, дўзахдан мустаҳкам қўрғон ила ўралибсан», дедилар».Насаий ва Муслим ривоят қилганлар.Шарҳ: Бу ҳадис ҳам олдинги ҳадисларнинг маъносини тасдиқлайди.
عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: مَنْ قَدَّمَ ثَلَاثَةً لَمْ يَبْلُغُوا الْحُلُمَ كَانُوا لَهُ حِصْنًا حَصِينًا مِنَ النَّارِ، قَالَ أَبُو ذَرٍّ: قَدَّمْتُ اثْنَيْنِ، قَالَ: وَاثْنَيْنِ، فَقَالَ أُبَيُّ بْنُ كَعْبٍ سَيِّدُ الْقُرَّاءِ: قَدَّمْتُ وَاحِدًا، قَالَ: وَوَاحِدًا، وَلَكِنْ إِنَّمَا ذَاكَ عِنْدَ الصَّدْمَةِ الْأُولَى
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким фарзандларидан балоғатга етмаган учтасини берган бўлса, улар унга дўзахдан мустаҳкам қўрғон бўлурлар», дедилар.«Мен иккитасини бериб қўйганман», деди Абу Зарр.«Иккитаси ҳам», дедилар у зот.«Мен биттасини бериб қўйганман», деди қориларнинг улуғи Убай ибн Каъб.«Биттаси ҳам. Лекин ана ўша биринчи зарба пайтида...», дедилар у зот».Шарҳ: Агар мусулмон киши унга мусийбат етган чоғда гўзал сабр қилиш билан ўзини тутса, Аллоҳ таоло унинг ўлган учта, иккита ва битта боласини унинг учун дўзахдан тўсувчи мустаҳкам қўрғон қилар экан.
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: مَنْ كَانَ لَهُ فَرَطَانِ مِنْ أُمَّتِي أَدْخَلَهُ اللهُ بِهِمَا الْجَنَّةَ، فَقَالَتْ عَائِشَةُ: فَمَنْ كَانَ لَهُ فَرَطٌ مِنْ أُمَّتِكَ؟ قَالَ: وَمَنْ كَانَ لَهُ فَرَطٌ يَا مُوَفَّقَةُ، قَالَتْ: فَمَنْ لَمْ يَكُنْ لَهُ فَرَطٌ مِنْ أُمَّتِكَ؟ قَالَ: فَأَنَا فَرَطُ أُمَّتِي لَنْ يُصَابُوا بِمِثْلِي
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг умматимдан кимнинг иккита фарати бўлса, Аллоҳ уни ўшалар туфайли жаннатга киритади», дедилар. «Сизнинг умматингиздан битта фарати бўлган одам-чи?» деди Оиша.«Битта фарати бор одамни ҳам, эй муваффақ қилинган», дедилар у зот.«Сизнинг умматингиздан фарати бўлмаган одам-чи?» деди Оиша.«Мен умматимнинг фаратиман. Ҳеч менинг (вафотим)га ўхшаш мусийбатга учрамаслар», дедилар». Шарҳ: «Фарат» деб, араб тилида бир гуруҳ отлиқлардан олдин бориб, уларнинг келишларига дам оладиган жойни тайёрлаб турувчига айтилади. Ота-онадан олдин вафот этган ёш болаларнинг «фарат» деб номланиши ўша боланинг уларга жаннатдан жой тайёрлашини кўзда тутиб айтилган. Бизнинг тилимизда ҳам дийний маълумотлари бор доираларда «фарат» сўзи ўз маъносида ишлатиб келинган. «Фалончининг боласи фарат бўлибди», дейилса, ёш боласи ўлибди, деб тушунилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Оиша онамизга «эй муваффақ қилинган», деб мурожаат қилишлари Оиша онамизнинг қадрлари қанчалар улуғ эканлигини кўрсатади. Чунки «муваффақ қилинган» деганлари – Аллоҳ ҳар бир нарсада муваффақият берган, деганларидир. Ҳақиқатда ушбу ҳадиси шарифда айтилганидек, Ислом уммати учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларичалик катта мусийбат бўлмайди. Ана шу мусийбатни тўла тушуниб етган, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларининг қадр-қийматини англаб, у зот учун астойдил куйинган кишилар учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам фарат бўладилар.
عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: إِذَا مَاتَ وَلَدُ الْعَبْدِ قَالَ اللهُ لِمَلَائِكَتِهِ: قَبَضْتُمْ وَلَدَ عَبْدِي؟ فَيَقُولُونَ: نَعَمْ، فَيَقُولُ: قَبَضْتُمْ ثَمَرَةَ فُؤَادِهِ؟ فَيَقُولُونَ: نَعَمْ، فَيَقُولُ: مَاذَا قَالَ عَبْدِي؟ فَيَقُولُونَ: حَمِدَكَ وَاسْتَرْجَعَ، فَيَقُولُ اللهُ: ابْنُوا لِعَبْدِي بَيْتًا فِي الْجَنَّةِ وَسَمُّوهُ بَيْتَ الْحَمْدِ. رَوَى هَذِهِ الثَّلَاثَةَ التِّرْمِذِيُّ
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир банданинг боласи ўлса, Аллоҳ фаришталарига: «Бандамнинг боласини қабз қилдингизми?» дейди.«Ҳа», дейдилар.«Унинг дил мевасини қабз қилдингизми?» дейди.«Ҳа», дейдилар.«Бандам нима деди?» дейди.«Сенга ҳамд ва истиржоъ айтди», дейдилар. Шунда Аллоҳ: «Бандамга жаннатда бир уй бино қилинглар ва уни «Ҳамд уйи» деб номланглар», дейди».Ушбу уч ҳадисни Термизий ривоят қилган.Шарҳ: Фарзанднинг ўлими ота-она учун чексиз мусийбат эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Чунки фарзанд ота-онанинг бир бўлаги, юрагининг парчаси, жигаргўшаси, кўз қувончи бўлади. Шунинг учун ҳам фарзандининг ўлимига сабр қилган ота-оналарга катта ва улуғ мартабалар ваъда қилинган. Булардан баъзи намуналарни юқорида келган ҳадиси шарифлардан ўргандик. Мусулмонлар ушбу таълимотларни ўзларига сингдириб олиб, ҳаётларига татбиқ қилганлар. Мусулмонлар фарзанд ўлимига сабр қилишнинг инсоният тарихидаги нодир намуналарини кўрсатганлар.
Биргина мисол келтирайлик: Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Умму Сулайм розияллоҳу анҳо Абу Анаснинг олдига келиб: «Бугун сен ёмон кўрган нарса ила келдим», деди.«Сен доимо ҳузуримга анави аъробийнинг олдидан мен ёмон кўрган нарсани олиб келаверасан!» деди Абу Анас.«У аъробий эди. Лекин Аллоҳ уни танлаб олиб, ихтиёр этиб, Пайғамбар қилди».«Келтирган нарсанг нима?!»«Ароқ ҳаром қилинди».«Бу сен билан менинг ажрашишимиз», деди. Сўнгра мушрик ҳолда ўлиб кетди. Сўнгра Абу Талҳа розияллоҳу анҳу Умму Сулаймнинг олдига келди. Умму Сулайм унга: «Модомики мушрик экансан, сенга тегмайман», деди. «Йўқ. Бу сенинг истагинг эмас». «Менинг истагим нима?» «Сенинг истагинг сариқ (олтин) билан оқ (кумуш)да». «Албатта, мен гувоҳлик бераман ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳам гувоҳ қиламанки, агар сен мусулмон бўлсанг, сенинг Исломинг туфайли розиман. Эй Анас, тур! Амакингни бошлаб бор!» деди Умму Сулайм. У (Абу Талҳа) туриб, қўлини елкамга қўйди. Бориб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга яқинлашганимизда у зот бизнинг гапларимизни эшитдилар ва: «Мана, Абу Талҳа ҳузурингизга пешонасида Ислом нури порлаб келди!» дедилар. У Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берди ва: «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу», деди. Шундан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ислом учун уни уйлаб қўйдилар. Аёли унга ўғил туғиб берди. Бола катта бўлиб, йўлга кирди. Отаси уни жуда ҳам яхши кўрар эди. Бир куни Аллоҳ таборака ва таоло болани қабз қилди. Абу Талҳа келиб: «Ўғлимнинг ҳоли қандай, эй Умму Сулайм?» деди. «Жуда яхши. Тушлик қилиб олмайсанми? Бугун тушлигинг кеч қолиб кетди», деди ва унга таом тақдим қилиб туриб: «Эй Абу Талҳа, бир қавм бошқасидан вақтинчаликка бир нарсани олиб турса, у уларда Аллоҳ хоҳлаганича қолса-да, кейин эгалари қайтариб олса, вақтинчалик олиб турганлар хафа бўлиши керакми?» деди. «Йўқ», деди Абу Талҳа. «Ўғлинг дунёни тарк этди», деди Умму Сулайм. «Қани у?!» «Ана, ётоқхонада». У кириб, боланинг юзини очди ва истиржоъ айтди. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб, Умму Сулаймнинг гапини айтиб берди. Шунда у зот: «Мени ҳақ ила юборган Зотга қасамки, Аллоҳ бу кеча боласига сабр қилганлиги учун унинг раҳмига бир ўғил бола илқо қилди», дедилар… У болани туғди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Анасга дедилар: «Эй Анас, онангнинг олдига бориб, «Ўғлингнинг киндигини кесганингдан кейин унга ҳеч нарса егизмай туриб, менга юбор», дедилар, дегин». У (онам) болани икки қўлимга қўйди. Мен уни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келтириб қўйдим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга учта ажва (хурмо) келтир», дедилар. Мен келтирдим. У зот уларнинг данагини олиб ташлаб, оғизларига солиб, чайнадилар ва боланинг оғзини очиб, солдилар, бола тамшана бошлади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ансорий-да, хурмони яхши кўради!» дедилар. Сўнгра: «Онангга бориб, «Аллоҳ сенга бундан барака берсин ва уни яхши ҳамда тақводор қилсин», деб айт», дедилар». Имом ал-Баззор ривоят қилган.(“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан).
عن مُعاذِ بنِ جبلٍ رضيَ اللهُ عنه عن النبيِّ صلَّى اللهُ عليهِ وسلم قالَ : (وَالَّذِيْ نَفْسِيْ بِيَدِهِ إِنَّ السِّقْطَ لَيَجُرُّ أُمَّهُ بِسَرَرِهِ إِلَىْ الجَنَّةِ إِذَا احْتَسَبَتْهُ) رواه ابن ماجه
Муоз ибн Жабар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, сиқт(нобуд бўлган ҳомила) киндиги билан онасини жаннатга тортиб киради. (Вафот топган вақтида) Савобини умид қилса” дедилар".Ибн Можа ривояти.
قال النووي رحمهُ الله : "موتُ الواحدِ من الأولادِ حجابٌ منَ النار ، وكذا السقطُ"
Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ :“Фарзандлардан бирортасининг вафоти(ота-она учун) дўзахдан тўсиқдир. Шунингдек туғилмай нобуд бўлган ҳомила ҳам” деганлар. Валлоҳу аълам!