Ассалому алайкум! Мен ўқитувчиман. Шу сабабли деярли ҳар куни пешин намозини ва айрим пайтлар аср намозини ўз вақтида ўқий олмайман. Менга «Ҳар куни қазо қилиб ўқилган намоз қабул бўлмайди, мумкин эмас» дейишти. Маслаҳат беринг
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло «Нисо» сурасининг 103-оятида марҳамат қилиб: «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир», дейди. Шунга кўра ҳар бир намозни ўз вақтида ўқиш фарздир. Ўз вақтида ўқимаслик эса катта гуноҳдир. Ўз вақтида ўқилган намоз адо этилган бўлади. Ўз вақтидан кейин ўқилгани эса, қазо бўлади. Адо этилмаган намозларнинг қазосини ўқиш керак албатта. Аммо амалларимиз қабул бўлиши ёки бўлмаслигини ёлғиз Аллоҳ билади. Валлоҳу аълам!.