Ассалому алайкум! Мен 2 фарзанднинг онасиман, Ҳудо хоҳласа 3-фарзандим яқинда дунёга келади. Намоз ўкийман, эрим ҳам намоз ўқийди. Гуноҳ, савобни ажрата оламан, шунинг учун ҳам Аллохнинг айтганига қарши чиқмай деб эрим яна уйланаман деганда қаршилик қилмадим, у хотинидан ҳам 1 та фарзанди бор. Ҳар канча оғир бўлмасин бунга энди кўникиб тақдирга тан бериб яшашни ўрганганимда эрим бошқа қизлар билан интернет орқали гаплашиб юрганини билиб қолдим. Қанча кўз ёш, жанжаллардан кейин бошқа қилмайман деб ваъда берди, кўп ўтмай яна гаплашиб юрганини сездим, яна ўша аҳвол такрорланди, ваъда берди, ишонтирди ва бу ҳол хозир ҳам давом этяпти. Бир қиз билан кўп дардлашадиган бўлиб қолди, ўқиб кўрсам оиладаги ташвишларини, хотинларининг камчиликларини ва хоказоларни ёзишиб ўтирган экан. Аламим бўғзимга келди, севмасам ҳам майли эди. Бу ахвол такрорланаверади. Сабаби уйдаги нотинчлик экан. Кундошли уйда жанжал бўлади албатта. Бошим қотди, нима килишни билмайман. Рашк азобидан тўйганман, мен ортиғини кўтаролмайман. Ажрашай десам Ҳудойимнинг қаҳридан қўрқаман, лекин бир умр гумон, шубҳа, рашк аламида ҳам яшай олмайман, нима килай, маслахат беринг илтимос
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳаёт тарзини ўзгартиринг. Валлоҳу аълам!.