Намоз вақтининг чиқиши

10:56 / 14.03.2017 | Савол | 2580
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, Устоз! Чет элда яшаганлигимиз учун намозни дадам масжиддан олиб келган рўйхатга қараб ўқиймиз. Масжид узоқда бўлгани учун дадам ҳам Бомдод намозини уйда ўқийди. Бугун Бомдод намозининг охирги пайтидан 20 дақиқа аввал уйғондим, лекин мендан бошқа ҳамма ухлаётган эди. Шошилиб таҳорат олдимда, сўнгра хаёлимдан: «Нега ота-онамни аввал уйғотмасдан, ўзим намоз бошлаяпман? Ахир мендан кўра улар ўқиса, мен учун шуниси яхши эмасми?» деган гап ўтди. Сўнгра синглимни уйғотдиму, намозга турдим. Салом бериб, намозни тугатар эканман хаёлимдан: «Қиёматда ҳатто она— бола бир-биридан қочади” деган жумла ўтди. Ахир авваллари бу гапларни эшитганимда «Худо хоҳласа барча савобларимни ота-онамга бераман», дер эдим. Энди ўйлаб қарасам, бу дунёнинг ўзида ўзимнинг фойдам учун ҳаракат қилаяпман. Устоз, илтимос маслаҳат беринг! Бундай ҳолатларда мен қандай йўл тутай? Жавоб учун олдиндан раҳмат! Аллоҳ сизни ўз паноҳида асрасин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Бундай ҳолатда дарров ҳаммани тез уйғотиб, ўзингиз намозни адо этишга шошилишингиз керак. Овоз бериб уйғотишга ҳеч қанча вақт керак эмас. Аллоҳ барчаларимизни Ўз ибодатида доимо ва вақтида қоим бўлишимизни насиб айласин. Омийн