Ассалому алайкум! Мен эркак табибда умуртқа чурраси касаллигидан даволанаман, бунда кийим устидан умуртқа поғонаси босилади. Даво 3-4 сония давом этади. 17 ёшли ўғлим ҳам шу вақтда ўша ерда бўлади. Шу тарзда даволанишни давом эттиришим мумкинми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Эркакдан бошқаси топилмаганида, маҳрами бирга бўлса, жоиз. Валлоҳу аълам!.