«Кимёи саодат» қандай дуо?

23:46 / 01.05.2017 | Савол | 14487
Ассалому алайкум! «Дуоларга инган хислатлар» китобида «Кимёи саодат» дуоси бор экан, унда ҳомиладор аёл 7 мартта қандга ўқиб ичса ҳомиласи 4 ойлик бўлса ҳам Аллоҳнинг изни билан ўғил бўлади дейилган. Ва 50 дан ортиқ ҳосиятлари ёзилган. Шу ҳақда кўп ўқиганман олдин. Кейин «У китобни ўқиса бўлмайди сеҳр қиладиганларни китоби» деб эшиттим. Шу ростми? Рост бўлса олдин ўқиганларим учун нима қилсам бўлади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу гаплар хурофотдан бошқа нарса эмас. Аввал ўқиганларингиз учун тавба қилиб истиғфор айтасиз. Валлоҳу аълам!.