Ассалому алайкум! Ўғлим 2 ёшда. Уни шу ёшида суннат қилдирсак бўладими? Кўпчилик айтади, суннат фақат тоқ ёшда, 1 ёки 3, 5 ёшда қилинади деб. Бу тўғрисида шариатда ёки тиббиётда бирор таъқиқ борми?
– Ва алайкум ассалом! Албатта бўлади. Тиббиётда бу суннат амалиётни циркумцизия жарроҳлик амалиёти деб аталади ва у ёш танламайди. Уни фақат тоқ ёшда ўтказиш керак деган гап хурофот, бидъатдан бошқаси эмас. Валлоҳу аълам!