Тарбия

20:43 / 30.04.2021 | Nodira | 956

Ассалому алайкум! 2 ёшдан ошган фарзандим айтганимни қилмаса уни тарбиялаш мақсадида қандай жазоласам бўлади? Бошқалар олдида тарбиясизлик қилиб, ҳаддидан ошмаслиги учун қаттиққўллик қилиб уни ўзимдан бездириб қўйишдан қўрқаман. 

Педагог:

– Ва алайкум ассалом! Халқимизда : "Гапираверсанг бети қотади, ураверсанг эти қотади" - деган халқ мақоли бор. Бола 7 ёшга тўлгунча унга подшоҳларга муомала қилгандек, 14 ёшга тўлгунча қулларга муомала қилгандек, ундан сўнг ўсмирликдан бошлаб фақат ўртоқларча муомалада бўлишни тавсия қилишган. Болани бағрингизга босиб, елка ва бошларини силаб, эркалаб меҳр беринг, дуолар ўқиб ухлатинг ва уйқудан уйғотинг. Кунлик режимини тўғри ташкил қилинг. Биргалашиб ўйинчоқларини йиғиштиринг. Aллоҳнинг исмларини, кичик сура ва дуоларни ёдлатинг. Тарбияга оид китобларни ўқинг. Сизни ҳам ота-онангиз шундай қилиб тарбиялашгани ёдингизда бўлсин. Яхши одамлардан ўзингиз ҳам ибрат олинг. Доим дуода бўлинг, катта-катта яхши ниятлар қилинг. Aмаллар - ниятларга боғлиқдир. Валлоҳу аълам!