Отага қаттиқ муомалада бўлиш

00:16 / 02.05.2017 | Савол | 1172
Ассалому алайкум! Отам инсульт бўлганлар. Аллоҳга шукур намозга жуда эътиборлилар, лекин асаблари гоҳ-гоҳида арзимаган нарсага қаттиқ бузулиб, онамга зулм қилябдилар(ҳатто қўл кўтаришгача). Бу ҳолат тез-тез бўлаётганлиги сабабми, отамга яхши гап билан тушунтира олмаябман. Шундай ҳолатда отага қаттиқ муомалада бўлишга динимиз рухсат берадими?( Психолог «жиддийроқ туриш фойда беради» деди)
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Отага қаттиқ тегиб бўлмайди. Инсофини сўраб, яхши муносабатда бўлаверинг. Валлоҳу аълам!.