Ассалому алайкум! Онамни рози қила олмаяпман, дарсларимдан бўш вақтимда ёрдам берардим. Салгина хато иш қилсам ҳам айб топаверадилар. Онам мендан рози бўлмаса Аллоҳ рози бўлмайди, деб ўйлаяпман. Ўқишларим билан ҳам қизиқмайдилар. Уларни рози қилишим шартми? Унда қандай рози қиламан?
– Ва алайкум ассалом! Онангизнинг хизматларини қилиш билан унинг розилигини топасиз. Буюрган нарсаларни қўлингиздан келганича дарров бажаришингиз керак. Гап қайтармаслигингиз, дилини оғритмаслигингиз керак. Дарсларингиз билан иши бўлмаса унга эътибор қилманг. Чунки дарс сизга керак онангизга эмас. У ўз вақтида ўзи учун дарсини қилиб бўлган. Асосийси онангиз жонини фидо қилиб ўлим билан олишиб сизни бу дунёга келтирди. Айб топавериши унинг асаблари яхши эмаслигидандир. Асаб аёл кишида яхши ухламасликдан бузила бошлайди. Сиз чақалоқлик даврингизда унинг ўтказган уйқусиз кечалари ҳам бунга асос бўлган бўлиши мумкин. Шунинг учун онангизнинг қадрини билишингиз керак. Валлоҳу аълам.